Жамшид Саидов: Суперлигада қолиш учун охиригача ҳаракат қиламиз

Суперлига 23-туридан ўрин олган “Олимпик”  “Қизилқум” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Афсуски, ёмон ҳаракат қилдик. Бир ярим тайм майдонда сон жиҳатдан устун бўлиб, имкониятдан фойдалана олмадик. Мезбонлар жуда яхши ҳимояланишди ва биз ҳимояни ёриб ўтолмадик. Таркиблар тенглашгач, бироз ваҳима бошланди. Сўнги учрашувларда кўрсатган ўйинимизни намойиш қила олмадик.

Балки, рақиб бир киши кам бўлиб қолганида уларни менсимаслик содир бўлдими, бу ҳолатни кўриб чиқамиз. Марказда тўп тепган Ифеанйи ҳамда Раҳматовнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлмади. Айниқса, Муродбек киришиб кета олмади. Унинг саломатлигида муаммолар бор ва шу сабабли захирага олдим. Бизда ҳам, “Олимпик”да ҳам ҳали учрашувлари бор. Суперлигада қолиш учун охиригача ҳаракат қиламиз”,  деди Саидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!